«Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳужумчи Эндрик январь ойида Мадрид клубини ижара асосида тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди.
«Бу ҳақда унутинг! Унинг кетиши учун заррача ҳам имконият йўқ. Мен Эндрикка ишонаман. Унга қизиқиш билдираётган клублар уни ўз сафига қўшиб олиш учун мен билан курашишига тўғри келади. Мен Эндрикни жуда яхши кўраман. Унинг салоҳияти жуда катта ва у жамоамиз учун ниҳоятда муҳим.
Эндрикка ижара керак эмас. У “Реал”да буюк ишларга қўл уради ва муваффақиятга эришади. У жароҳатидан кейин сафга қайтди ва “Вильярреал”га қарши ўйиндаёқ захирадан майдонга тушишга тайёр эди. Тез орада унга ўйин амалиёти учун имконият берилади», — деди Моуриньо.
Жорий мавсумда Эндрик «Реал» сафида атиги 4 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Бразилиялик футболчининг мадридликлар билан шартномаси 2030 йил 30 июнга қадар амал қилади.













