Каталониянинг "Барселона" клуби 19 ёшли вингери Ламин Ямал ҳар сафар майдонга тушганида гол уришни исташини билдирди.
"Менда ҳар доим гол уриш истаги бор", — дея испаниялик футболчининг сўзларини келтирмоқда The Touchline.
"Барселона" сўнгги учрашувини УЕФА Чемпионлар лигаси умумий босқичи 2-турида сафарда Туркиянинг "Галатасарой" клубига қарши ўтказди. "Кўк-анорранглилар" ушбу баҳсда 4:1 ҳисобида иродали ғалабага эришди. Ямаль мазкур учрашувда гол ура олмади.
Ханс-Дитер Флик шогирдлари навбатдаги ўйинини Испания чемпионати доирасида Севильянинг "Бетис" клубига қарши ўтказади.













