"Брайтон" ҳимоячиси Лука Вушкович клубини ўзгартириши мумкин. Футболчи Европанинг бир қатор топ-клублари эътиборига тушган.
Журналист Экрем Конурнинг маълум қилишича, хорватиялик футболчи учун курашга Лондоннинг "Челси" клуби ҳам қўшилган. "Аристократлар" истиқболли ҳимоячи учун аввалроқ унга қизиқиш билдирган "Реал", "Барселона" ва "Бавария" билан рақобатлашишга тайёр.
Вушковичнинг "Брайтон" билан амалдаги шартномаси 2031 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади. Унинг бозор қиймати 60 миллион еврога баҳоланмоқда.
Хорватиялик ҳимоячи Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида 6 та учрашувда майдонга тушиб, битта гол урган.













