Португалиянинг "Бенфика" клуби марказий ҳужумчиси Вангелис Павлидис Европа трансфер бозорида катта қизиқишга сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур ижтимоий тармоқлар орқали хабар берди.
27 ёшли тўпурар учун курашда Каталониянинг "Барселона", Туриннинг "Ювентус", "Милан", "Тоттенхэм", "Астон Вилла", "Фулхэм" ва "Рома" клублари рақобатлашади.
Футболчининг бозор қиймати 35 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг "Бенфика" билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг июнь ойи охирига қадар мўлжалланган.
Павлидис Португалия чемпионатининг жорий мавсумида 7 та учрашувда майдонга тушди. Грециялик ҳужумчи ушбу ўйинларда 8 та гол уриб, 2 та голли узатмани амалга оширди.













