Франциялик ярим ҳимоячи Поль Погба фаолиятини қаерда давом эттириш борасида бир қарорга келди. Футболчи АҚШнинг МЛС чемпионатига йўл олишни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда Mail Sport нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, Погбага АҚШ клубларидан бир нечта аниқ таклиф келиб тушган. Айни пайтда франциялик футболчи музокаралар олиб бормоқда ва ўзи учун энг мақбул вариантни танламоқда.
Аввалроқ Погба ўтган мавсумда шарафини ҳимоя қилган «Монако» клубини тарк этган эди. Ҳозирда ярим ҳимоячи эркин агент мақомига эга.













