«Арсенал» ярим ҳимоячиси Микель Мерино Чемпионлар лигаси доирасида «Лилль» устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг Лондон клуби жорий мавсумда тўртта совринни қўлга кирита оладими, деган саволга жавоб берди.
— Бизнинг мақсадимиз — Чемпионлар лигаси, Англия Премьер-лигаси ва барча совринларни ютиш. Мураббий ҳам шуни истайди. Мухлислар ҳам шундай хоҳлайди. Биз, футболчилар ҳам барча совринларни қўлга киритишни истаймиз.
— Бир мавсумда тўртта совринни ютиш мумкинми?
— Албатта! Бизнинг менталитетимиз шундай. Мақсадимиз ҳам шу. Ўтган мавсумда ғалабага жуда яқин келгандик. Бу эса бундай натижага эришишга тайёр эканимизни исботлади.
Энди ҳаммаси керакли пайтда тайёр бўлиш учун майда тафсилотларга боғлиқ. Биз бунга ишонамиз, — деди Микель Мерино.













