Франциянинг «Пари Сен-Жермен» клуби бош мураббийи Луис Энрике УЕФА Чемпионлар лигаси умумий босқичининг иккинчи тури доирасидаги учрашув олдидан «Манчестер Сити» билан боғлиқ иш ҳақида ўз фикрини билдирди.
Аввалроқ «шаҳарликлар» Англия Премьер-лигаси доирасида молиявий қоидалар, шунингдек, барқарорлик ва ривожланиш талабларини бузиш билан боғлиқ 115 та айбловдан 114 таси бўйича айбдор деб топилгани хабар қилинган эди.
«Манчестер Сити» каби йирик клублар атрофида доимо кўплаб шов-шувлар бўлади. Биз ушбу ишнинг якуний натижасини кутяпмиз. Уларда ҳаммаси яхши якунланишини истайман, чунки уларнинг майдонда эришган натижалари ҳайратланарли ва улар барча ғалабаларига муносиб бўлишган», — дея Луис Энрикенинг сўзларини X ижтимоий тармоғидаги The Touchline саҳифаси келтирмоқда.













