Кириш Регистрация
14/10 12:45 Мельбурн Виктори 3-0 Сеул
14/10 15:00 Кашива Рейсол 5-1 Порт
14/10 15:00 Виссел Кобе 2-0 Чонбук Моторс
14/10 17:15 Персиб 1-0 Конг-Виттел
14/10 18:45 Насаф 1-2 Ал-Ваҳда
14/10 21:00 Ал-Жазийра - Аркадағ
14/10 21:00 Кувайт СК - Холидия
14/10 21:00 Ал-Муҳаррақ - Гол Гоҳар
14/10 21:00 Ат-Таъвун - Ар-Райян
14/10 21:00 Ал-Файсалий - Ан-Наҳда
14/10 21:45 ЛАСК - Ливерпуль
14/10 21:45 Фейеноорд - Комо
14/10 23:59 Манчестер Сити - ПСЖ
14/10 23:59 Рома - Реал Мадрид
14/10 23:59 Астон Вилла - Фенербахче
14/10 23:59 Бетис - Порту
14/10 23:59 Буде-Глимт - Боруссия Д
14/10 23:59 Слован - Штутгарт
14/10 23:59 Шахтёр - АЕК

Кристиан Киву «Интер»нинг «Брюгге»га қарши бой берилган ўйини ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Италиянинг «Интер» клуби бош мураббийи Кристиан Киву Чемпионлар лигаси умумий босқичининг иккинчи тури доирасида Бельгиянинг «Брюгге» жамоасига қарши ўтган ва 3:4 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган учрашув ҳақида гапирди.

«Брюгге» сафида Николо Трезольди учта гол урди, улардан бири пенальтидан киритилди. Ромео Верман ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилди. «Интер» таркибида эса Лаутаро Мартинес икки марта гол урди, Анж-Йоан Бонни яна бир тўп киритди.

«Қарши ҳужумда гол ўтказиб юбордик, кейин ҳисобни тенглаштирдик. Иккинчи голни ўтказиб юборганимиздан сўнг, ҳимоямиз ортида жуда кўп бўшлиқ қолдира бошладик. Биз ғалаба қозонишни истадик, аммо рақибга ҳаддан ташқари кўп бўш ҳудуд бериб қўйдик. Чемпионлар лигасида бундай қилиш мумкин эмас.

Мақсадларимиз ўзгармаган, олдинда яна олтита учрашув бор. Аммо мағлубиятлар оғриқли бўлади. Биз кўп меҳнат қилишимиз ва камчиликларимизни тузатишимиз керак», — дея Кивунинг сўзларини УЕФА расмий сайти келтирмоқда.

Киритилди: 15:12, 14.10.2026.
Ўқилди: 394 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик