«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик жамоасининг юқори савиядаги ўйини уни ҳайратлантирмаётганини маълум қилди.
Каталонияликлар УЕФА Чемпионлар лигасида «Галатасарой»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, жорий мавсумдаги кетма-кет ўнинчи ғалабасини қўлга киритди. Жамоа ҳозирга қадар ўтказилган барча 10 та учрашувда ғолиб бўлди.
«Жамоамизнинг ўйини мени ҳайратлантирмаяпти. Мен футболчиларимни яхши биламан, машғулотларда уларнинг маҳоратини кўриб турибман.
Шу сабабли ўйинчиларимга ва жамоамизнинг савиясига 100 фоиз ишонаман. Уларнинг ҳаракатларини кузатиш жуда ёқимли», — дея германиялик мутахассиснинг сўзларини келтирмоқда УЕФА матбуот хизмати.
«Барселона» шанба куни Ла Лига 9-тури доирасида сафарда «Бетис»га қарши майдонга тушади.
Келаси сешанба куни эса каталонияликлар Чемпионлар лигасида «Пари Сен-Жермен» меҳмони бўлади.













