Бугун, 14 октябрь куни Осиё Чемпионлар лигаси-2 мусобақаси умумий босқичининг 2-туридан ўрин олган "Насаф" ва Бирлашган Араб Амирликларининг "Ал-Ваҳда" жамоалари ўзаро тўқнаш келади.
Қарши клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев мазкур учрашув учун асосий таркибни эълон қилди.
Осиё Чемпионлар лигаси-2. Умумий босқич, 2-тур
"Насаф" — "Ал-Ваҳда"
"Насаф"нинг асосий таркиби: Неъматов, Давронов, Ғайбуллаев, Шала, Абдираҳматов, Муҳиддинов, Рустамов, Раҳматов, Отубанжо, Ғуломов, Эшмуродов.
Захира: Муратбаев, Нўъмонов, Абдисолиев, Комилов, Баҳромов, Абдихолиқов, Абдуназаров, Муртазаев, Бердираҳмонов, Хушвақтов, Саъдуллаев, Гудушаури.
Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:45 да бошланади.













