«Барселона» ярим ҳимоячиси Педри УЕФА Чемпионлар лигасида «Галатасарой» устидан сафарда 4:1 ҳисобида қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Каталонияликлар Алексей Батраковнинг голидан кейин ҳисобда ортда қолди, бироқ жавобан тўртта тўп киритиб, йирик ғалабага эришди.
«Биринчи бўлимда тўпга эгалик қилдик, аммо ҳал қилувчи узатмаларда ҳаддан ташқари шошилдик. Энг муҳими — жамоанинг бунга қандай муносабат билдиргани. Иккинчи бўлимда майдонга чиқиб, ажойиб футбол намойиш этдик.
Танаффусда нималар ҳақида гаплашдик? Шошилмаслик кераклиги ҳақида. Тўп Ямаль, Гордон, Ольмо ва бошқа футболчиларимизда бўлганида хотиржамликни сақлашимиз лозим эди.
Гол уриш самарадорлигимиз ҳақидами? Биз ўз кучимизга ишонамиз ва кўплаб голлар ура оламиз. Таркибимиз кенг, ҳар бир футболчи ўз ҳиссасини қўшмоқда.
Соғлиғим ҳақида сўраяпсизми? Ҳаммаси жойида, жиддий ҳеч нарса йўқ. Қорним оғриди, ўзимни яхши ҳис қилмаётгандим», — деди Педри Movistar нашрига берган интервьюсида.
«Барселона» 2026/2027 йилги мавсумда ўтказган барча 10 та учрашувда ғалаба қозонган.













