Кириш Регистрация
14/10 12:45 Мельбурн Виктори 3-0 Сеул
14/10 15:00 Кашива Рейсол 5-1 Порт
14/10 15:00 Виссел Кобе 2-0 Чонбук Моторс
14/10 17:15 Персиб 1-0 Конг-Виттел
14/10 18:45 Насаф 1-2 Ал-Ваҳда
14/10 21:00 Ал-Жазийра - Аркадағ
14/10 21:00 Кувайт СК - Холидия
14/10 21:00 Ал-Муҳаррақ - Гол Гоҳар
14/10 21:00 Ат-Таъвун - Ар-Райян
14/10 21:00 Ал-Файсалий - Ан-Наҳда
14/10 21:45 ЛАСК - Ливерпуль
14/10 21:45 Фейеноорд - Комо
14/10 23:59 Манчестер Сити - ПСЖ
14/10 23:59 Рома - Реал Мадрид
14/10 23:59 Астон Вилла - Фенербахче
14/10 23:59 Бетис - Порту
14/10 23:59 Буде-Глимт - Боруссия Д
14/10 23:59 Слован - Штутгарт
14/10 23:59 Шахтёр - АЕК

Тчуамени «Реал»га қаратилган танқидларга жавоб қайтарди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени УЕФА Чемпионлар лигасида «Рома»га қарши учрашув олдидан жамоага қаратилган танқидларга муносабат билдирди.

Франциялик футболчи бундай вазиятда хотиржамликни сақлаш ва жамоавий ўйинни яхшилашга эътибор қаратиш муҳимлигини таъкидлади.

«Биз яхши биламизки, «Реал»да ўйнасанг, танқидлар ҳамиша бўлади. Энг муҳими — хотиржамликни сақлаш ва жамоа сифатида ўйинимизни яхшилашга ҳаракат қилиш.

Албатта, биз кўп жиҳатдан яхшироқ ҳаракат қила оламиз. Бунинг учун ҳар куни тинимсиз ишлаяпмиз», — деди Тчуамени.

Франция терма жамоаси аъзоси кийиниш хонасидаги ижобий муҳитни ҳам алоҳида таъкидлаб, Ян Диоманденинг жамоага қўшилганини мамнуният билан қарши олди.

«Майдонда ҳам, кундалик ҳаётда ҳам кўриб турганим — жамоамизда ажойиб муҳит шаклланган.

Ҳар бир футболчи жамоага имкон қадар кўпроқ ёрдам беришга интилмоқда. Яннинг трансфери эса бизни янада кучайтиради», — дея таъкидлади у.

Чуамени жамоадаги бирдамлик жорий мавсумда белгиланган мақсадларга эришишга хизмат қилиши кераклигини ҳам қайд этди.

«Бу йил совринларни қўлга киритиш учун барчамиз бор кучимизни ишга соламиз», — деди футболчи.

Киритилди: 18:57, 14.10.2026.
Ўқилди: 689 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик