Кириш Регистрация
14/10 12:45 Мельбурн Виктори 3-0 Сеул
14/10 15:00 Кашива Рейсол 5-1 Порт
14/10 15:00 Виссел Кобе 2-0 Чонбук Моторс
14/10 17:15 Персиб 1-0 Конг-Виттел
14/10 18:45 Насаф 1-2 Ал-Ваҳда
14/10 21:00 Ал-Жазийра - Аркадағ
14/10 21:00 Кувайт СК - Холидия
14/10 21:00 Ал-Муҳаррақ - Гол Гоҳар
14/10 21:00 Ат-Таъвун - Ар-Райян
14/10 21:00 Ал-Файсалий - Ан-Наҳда
14/10 21:45 ЛАСК 3-6 Ливерпуль
14/10 21:45 Фейеноорд 3-2 Комо
14/10 23:59 Манчестер Сити 2-4 ПСЖ
14/10 23:59 Рома 3-4 Реал Мадрид
14/10 23:59 Астон Вилла 6-0 Фенербахче
14/10 23:59 Бетис 3-2 Порту
14/10 23:59 Буде-Глимт 1-0 Боруссия Д
14/10 23:59 Слован 0-3 Штутгарт
14/10 23:59 Шахтёр 3-1 АЕК

Мбаппе Чемпионлар лигаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар бешталигига кирди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Европа Чемпионлар лигаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар бешталигига кирди. Бу ҳақда Transfermarkt портали статистик маълумотларида қайд этилган.

Франциялик футболчи Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 2-туридан ўрин олган «Рома»га қарши учрашувнинг 25-дақиқасида рақиб дарвозасини ишғол қилди. Шу тариқа, Мбаппе ушбу мусобақадаги голлари сонини 72 тага етказди.

Эътиборлиси, бу баҳс ҳужумчи учун Чемпионлар лигасидаги 100-учрашув бўлди.

Мбаппе мазкур натижа орқали «Реал»нинг собиқ ҳужумчиси, испаниялик афсонавий футболчи Раулни ортда қолдирди. Раул Чемпионлар лигасида 142 та ўйин ўтказиб, 71 та гол урган.

Айни пайтда Чемпионлар лигаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида Мбаппедан фақат тўрт нафар футболчи олдинда бормоқда.

Улар қуйидагилар:

  1. Криштиану Роналду — 140 та гол (183 та ўйин).

  2. Лионель Месси — 129 та гол (163 та ўйин).

  3. Роберт Левандовски — 109 та гол (144 та ўйин).

  4. Карим Бензема — 90 та гол (152 та ўйин).

  5. Килиан Мбаппе — 72 та гол (100 та ўйин).

Киритилди: 02:13, 15.10.2026.
Ўқилди: 223 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик