«Манчестер Сити» клубининг собиқ бош мураббийи Хосеп Гвардиола Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 2-туридан ўрин олган «ПСЖ»га қарши учрашувни стадион трибунасидан кузатди.
Испаниялик мутахассис 2016 йилдан 2025/26 йилги мавсум якунига қадар «Манчестер Сити»ни бошқарган.
Гвардиола қўл остида манчестерликлар олти марта Англия Премьер-лигаси чемпионига айланган. Шунингдек, жамоа 2022/23 йилги мавсумда ўз тарихида илк бор Европа Чемпионлар лигаси ғолиблигини қўлга киритган.
Бундан ташқари, испаниялик мураббий «шаҳарликлар» билан бир қатор бошқа нуфузли совринларни ҳам қўлга киритган.













