Италия А Серияси клублари Европа Чемпионлар лигасининг янги мавсумини муваффақиятсиз бошлади.
Мусобақанинг дастлабки икки туридан сўнг Италиянинг тўртта вакили ҳисобида бор-йўғи битта ғалаба мавжуд. Ушбу натижани Чемпионлар лигасида дебют қилаётган, Сеск Фабрегас бошқарувидаги «Комо» қайд этди. Бироқ жамоа иккинчи учрашувида мағлубиятга учради.
«Рома» дастлабки икки турда бир марта дуранг ўйнаб, яна бир баҳсда имкониятни бой берди.
Миланнинг «Интер» ва Неаполнинг «Наполи» клублари эса ҳар икки учрашувида ҳам мағлубиятга учради ва ҳозирча очко жамғара олмади.
Шу тариқа, Италиянинг учта вакили — «Рома», «Интер» ва «Наполи» айни пайтда Чемпионлар лигаси умумий босқичи турнир жадвалида плей-офф йўлланмасини берадиган ўринлардан ташқарида қолмоқда.













