Кириш Регистрация
14/10 12:45 Мельбурн Виктори 3-0 Сеул
14/10 15:00 Кашива Рейсол 5-1 Порт
14/10 15:00 Виссел Кобе 2-0 Чонбук Моторс
14/10 17:15 Персиб 1-0 Конг-Виттел
14/10 18:45 Насаф 1-2 Ал-Ваҳда
14/10 21:00 Ал-Жазийра 2-1 Аркадағ
14/10 21:00 Кувайт СК 3-1 Холидия
14/10 21:00 Ал-Муҳаррақ 2-0 Гол Гоҳар
14/10 21:00 Ат-Таъвун 2-1 Ар-Райян
14/10 21:00 Ал-Файсалий 2-0 Ан-Наҳда
14/10 21:45 ЛАСК 3-6 Ливерпуль
14/10 21:45 Фейеноорд 3-2 Комо
14/10 23:59 Манчестер Сити 2-4 ПСЖ
14/10 23:59 Рома 3-4 Реал Мадрид
14/10 23:59 Астон Вилла 6-0 Фенербахче
14/10 23:59 Бетис 3-2 Порту
14/10 23:59 Буде-Глимт 1-0 Боруссия Д
14/10 23:59 Слован 0-3 Штутгарт
14/10 23:59 Шахтёр 3-1 АЕК

«Биродар Абдураимов ва Тўлаган Исоқов ворислари» методик қўлланмаси тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Ўзбек футболи тарихида ўзига хос из қолдирган афсонавий футболчилар Биродар Абдураимов ва Тўлаган Исоқовнинг бой тажрибаси ҳамда футбол анъаналарини давом эттиришга қаратилган методик қўлланма тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбир давомида миллий футбол мактабининг бой меросини ўрганиш, устозлар тажрибасини ёш авлодга етказиш ва ушбу билимлардан футболчиларни тайёрлаш жараёнида самарали фойдаланишнинг аҳамияти ҳақида сўз юритилди.

Тақдимотда ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳам ўз фикрларини билдириб, ўзбек футболининг ривожига улкан ҳисса қўшган инсонлар тажрибасини ўрганиш, уларнинг билим ва қарашларини тизимлаштириш ҳамда ёш авлодга етказиш муҳим вазифалардан бири эканини таъкидлади.

Шунингдек, афсонавий футболчилар ва мураббийларнинг тажрибаси фақат тарихий хотира сифатида қолиб кетмасдан, бугунги футбол таълими ва машғулотлар жараёнида ҳам ўз аксини топиши лозимлигини қўшимча қилди.

Мазкур методик қўлланма футболимизнинг бой анъаналарини давом эттириш, тўпланган тажрибани оммалаштириш ҳамда ёш футболчилар ва мураббийлар учун муҳим услубий манба яратиш йўлидаги қадамлардан биридир.

Манба: @FAUzbekistan
Киритилди: 09:04, 15.10.2026.
Ўқилди: 289 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик