"ПСЖ" бош мураббийи Луис Энрике Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 2-туридан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши учрашув натижаси ҳақида фикр билдирди. Мазкур баҳс парижликларнинг сафардаги 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Испаниялик мутахассис ўйин жуда мураккаб кечганини таъкидлаб, рақиб жамоанинг ҳаракатларига юқори баҳо берди.
"Бу жуда оғир учрашув бўлди. "Манчестер Сити"га қойил қолиш керак. Агар улар ўз имкониятларидан фойдаланганида, биз бу ўйинда мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди.
"Манчестер Сити" Энцо Марески бошчилигида ажойиб футбол намойиш этмоқда. Бироқ бизга айнан шундай кучли рақибларга қарши ўйнаш ёқади.
Яна бир бор такрорлашим керак, бу учрашувда омадимиз келди. Чунки иккинчи бўлимда дарвозамиздан янада кўпроқ гол ўтказиб юборишимиз мумкин эди", — дея Энрикенинг сўзларини келтиради City Report.
Қайд этиш жоиз, "ПСЖ" Чемпионлар лигасининг дастлабки икки турида ҳам ғалаба қозонди. Парижликлар ушбу учрашувларда рақиблар дарвозасига жами 10 та гол уриб, ўз дарвозасидан атиги 3 та тўп ўтказиб юборди.
Шу тариқа, Луис Энрике шогирдлари икки турда 6 очко жамғариб, Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичи турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.













