Кириш Регистрация
14/10 12:45 Мельбурн Виктори 3-0 Сеул
14/10 15:00 Кашива Рейсол 5-1 Порт
14/10 15:00 Виссел Кобе 2-0 Чонбук Моторс
14/10 17:15 Персиб 1-0 Конг-Виттел
14/10 18:45 Насаф 1-2 Ал-Ваҳда
14/10 21:00 Ал-Жазийра 2-1 Аркадағ
14/10 21:00 Кувайт СК 3-1 Холидия
14/10 21:00 Ал-Муҳаррақ 2-0 Гол Гоҳар
14/10 21:00 Ат-Таъвун 2-1 Ар-Райян
14/10 21:00 Ал-Файсалий 2-0 Ан-Наҳда
14/10 21:45 ЛАСК 3-6 Ливерпуль
14/10 21:45 Фейеноорд 3-2 Комо
14/10 23:59 Манчестер Сити 2-4 ПСЖ
14/10 23:59 Рома 3-4 Реал Мадрид
14/10 23:59 Астон Вилла 6-0 Фенербахче
14/10 23:59 Бетис 3-2 Порту
14/10 23:59 Буде-Глимт 1-0 Боруссия Д
14/10 23:59 Слован 0-3 Штутгарт
14/10 23:59 Шахтёр 3-1 АЕК

Винисиус "Рома"га қарши ўйинда нега алмаштирилганидан норози бўлганини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби бразилиялик ҳужумчиси Винисиус Жуниор Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 2-туридан ўрин олган "Рома"га қарши учрашувда алмаштирилганидан нима учун норози бўлганини тушунтирди.

Футболчининг таъкидлашича, у ҳар бир баҳсда имкон қадар кўпроқ майдонда бўлишни ва жамоасига ёрдам беришни истайди. Шу билан бирга, Винисиус захирадан майдонга тушган Эндрикнинг ҳаракатларига юқори баҳо берди.

"Алмаштирилганимдан норози бўлишим табиий ҳолат эди. Мен барча учрашувларни тўлиқ ўтказишни ва жамоамга ёрдам беришни хоҳлайман. Аммо бунинг ҳар доим ҳам имкони бўлавермайди.

Эндрик майдонга тушиб, ўйиннинг боришини ўзгартирди. У иккинчи бўлимдаги энг яхши футболчи бўлди", — дея Винисиуснинг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 2-турида "Реал" сафарда "Рома"ни 4:3 ҳисобида мағлуб этди. Мадридликлар учрашув давомида 1:3 ҳисобида ортда бораётганига қарамай, якунда иродали ғалабани қўлга киритди.

Винисиус мазкур баҳсда 59 дақиқа ҳаракат қилди ва гол ёки голли узатма билан ажралиб тура олмади.

Жорий мавсумда бразилиялик футболчи "Реал" сафида барча мусобақалар доирасида 10 та учрашув ўтказиб, битта гол урган.

Киритилди: 11:38, 15.10.2026.
Ўқилди: 810 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик