Кириш Регистрация
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
20/10 18:30 ОКМК 2-0 Гулистон
20/10 19:00 Сўғдиёна 1-2 Андижон
20/10 19:00 Нефтчи 2-4 Локомотив
20/10 21:45 Сабаҳ 1-2 Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче 2-2 Славия
20/10 23:59 ПСЖ 4-2 Барселона
20/10 23:59 Ливерпуль 4-3 Вильярреал
20/10 23:59 Штутгарт 1-1 Атлетико
20/10 23:59 Манчестер Сити 5-1 АЕК
20/10 23:59 Наполи 4-3 Буде-Глимт
20/10 23:59 Порту 0-1 ПСВ
20/10 23:59 Рома 4-0 Слован
21/10 19:00 Навбаҳор - Ғазалкент
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

УЕФА ФИФАга расмий талаб қўйди ва жавоб бериш учун муҳлат белгилади

Баҳо:
+2 | -

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) Халқаро футбол федерацияси (ФИФА)дан ташкилот бошқаруви ва айрим қарорларнинг қабул қилиниши билан боғлиқ масалалар юзасидан расмий тушунтириш беришни талаб қилди.

BBC Sport нашрининг хабар беришича, ФИФАга зарур ҳужжатларни тақдим этиш ва саволларга жавоб қайтариш учун 2 ноябргача муҳлат берилган.

Саккиз саҳифадан иборат эълон қилинган материалда бир қатор баҳсли масалалар кўтарилган. Улар орасида FIFA Forward Enterprise (FFE) лойиҳасига хусусий инвестициялар жалб этилиши, ФИФАнинг тинчлик мукофоти ҳамда АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Фоларин Балогуннинг сўнгги жаҳон чемпионатида шартли равишда дисквалификация қилиниши билан боғлиқ қарорлар бор.

ФИФА кенгашининг пайшанба куни ўтказилган йиғилишида ташкилот президенти Жанни Инфантино жаҳон чемпионатидан тижорий мақсадларда фойдаланиш режаси учун узр сўраган. Бироқ мазкур ташаббус қандай ишлаб чиқилганига тўлиқ ойдинлик киритмаган.

УЕФА раҳбарияти бу масалаларга ҳозирнинг ўзида жавоб берилиши шартлигини таъкидламоқда. Европа футболи мутасаддиларига кўра, тушунтиришларни ФИФА кенгашининг навбатдаги йиғилишигача кечиктириш мумкин эмас.

Шунингдек, келажакда амалга ошириладиган ислоҳотлар аввал қабул қилинган қарорларни текшириш ва улар учун жавобгарлик масаласини ҳал этиш ўрнини боса олмаслиги қайд этилган.

Ҳозирча ФИФА белгиланган муддатда талабларни бажармаса, УЕФА қандай чоралар кўриши маълум қилинмаган.

Киритилди: 22:50, 19.10.2026.
Ўқилди: 970 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик