"Борнмут"нинг бразилиялик ҳужумчиси Эванилсон Англия Премьер-лигасининг икки етакчи клуби қизиқишлари доирасига тушди. Бу ҳақда Fussball News хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, 27 ёшли ҳужумчини сотиб олишдан "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" манфаатдор. Ҳар икки клуб ҳам футболчи ҳақида маълумот сўраб улгурган.
Бироқ "Борнмут" Эванилсонни сотишга унчалик қизиқмаётгани маълум. Шу сабабли клуб футболчи учун камида 65 миллион евро талаб қилади. Transfermarkt порталида унинг бозор қиймати 35 миллион еврони ташкил этади.
Жорий мавсумда Эванилсон Англия Премьер-лигаси ва Европа лигасида жами тўққизта учрашувда майдонга тушиб, учта гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди.













