«Брайтон» марказий ярим ҳимоячиси Ясин Аяри қишки трансферлар ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин.
Журналист Экрем Конурнинг маълумотига кўра, 23 ёшли швециялик футболчига Европанинг бир қатор клублари қизиқиш билдирмоқда.
Хусусан, Лондоннинг «Челси», Италиянинг «Милан» ва Дортмунднинг «Боруссия» клублари Аярини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Бироқ ушбу жамоалар футболчи учун курашда Саудия Арабистони клублари билан ҳам рақобатлашишига тўғри келади.
Манбанинг таъкидлашича, «Брайтон» швециялик ярим ҳимоячисининг трансфери учун тахминан 40–60 миллион евро талаб қилмоқда.
Аяри жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида 10 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урган.
23 ёшли футболчининг «Брайтон» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзида ўз ниҳоясига етади.













