Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Трент Александер-Арнольд жамоада етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётганига қарамай, клубини алмаштириш ниятида эмас.
Журналист Гильермо Раи маълумотига кўра, 28 ёшли англиялик футболчи ҳозирги вазиятдан хавотирда эмас ва асосий таркибдаги ўрни учун курашишга тайёр.
Трент жорий мавсумда "Реал" сафида мунтазам майдонга туша олмаяпти. Бош мураббий Жозе Моуриньо уни атиги тўрт марта асосий таркибга киритган.
Александер-Арнольд мавсум бошидан буён жами 344 дақиқа ўйин амалиётига эга бўлди. Бироқ ҳимоячи бу ҳолатни клубни тарк этиш учун сабаб деб ҳисобламаяпти.
Маълумотларга кўра, англиялик футболчи Мадридда қолиб, мураббийнинг ишончини қозониш ва асосий таркибдаги ўрнини мустаҳкамлашни мақсад қилган.
Эслатиб ўтамиз, Трент Александер-Арнольднинг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2031 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Transfermarkt портали ҳимоячининг бозор қийматини 60 миллион еврога баҳоламоқда.













