Кириш Регистрация
26/10 00:45 Удинезе 0-2 Милан
26/10 01:00 Барселона 1-2 Реал Мадрид
26/10 18:30 Хоразм 1-2 Навбаҳор
26/10 18:45 Нефтчи 1-2 Ал-Иттиҳод
26/10 21:00 Ал-Аҳли (СА) 2-1 Ал-Ғарафа
26/10 21:00 Ал-Айн 2-1 Трактор
26/10 23:15 Ал-Қодисия 1-1 Ас-Садд
26/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия 1-0 Пахтакор
27/10 01:00 Севилья 2-0 Осасуна
27/10 22:30 Сассуоло - Лацио
28/10 00:45 Рома - Кальяри
28/10 00:45 Торино - Комо
28/10 22:30 Милан - Болонья
28/10 22:30 Парма - Удинезе
28/10 22:30 Венеция - Интер

Гаттузо: "Ҳозирча турнир жадвалида пешқадам бўлишга тўлиқ муносиб эмасмиз"

Баҳо:
+ | -

"Лацио" бош мураббийи Женнаро Гаттузо А Сериянинг 8-турида "Парма" устидан қозонилган ғалаба (2:1) ва жамоасининг пешқадамлиги ҳақида фикр билдирди.

"Футболчиларнинг ўйинга муносабати менга ёқди. Биринчи бўлимда рақибнинг қарши ҳужумлари сабаб бироз асабийлашдик ва айрим вазиятларда соддалик қилдик. Кейин эса суръатни ошириб, ўйин назоратини қўлга олдик.

Жамоанинг машғулотлардаги меҳнатидан мамнунман. Сўнгги икки ўйинда анча ўсишга эришдик. Бу тўғри йўлда эканимизни кўрсатади.

Ҳаммаси ўзимизга боғлиқ. Ҳозир ҳар бир учрашувга алоҳида эътибор қаратишимиз керак. Очиғи, ҳали турнир жадвалидаги биринчи ўринга тўлиқ муносиб эмасмиз. Аммо клуб тарихида яхши саҳифа ёзмоқдамиз", — деди Гаттузо.

"Лацио" клуб тарихидаги энг яхши мавсум стартларидан бирини ўтказмоқда. Римликлар 22 очко билан А Серияда пешқадамлик қилмоқда. Бир ўйин кам ўтказган "Интер" ҳисобида 19 очко бор.

Киритилди: 08:21, 25.10.2026.
Ўқилди: 413 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик