"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета ҳимоячи Вильям Салибанинг жароҳатидан тикланиш жараёни ҳақида фикр билдирди.
Белидан жароҳат олган франциялик футболчи жорий мавсумда ҳали майдонга тушмади. Унинг ноябрь-декабрь ойларида сафга қайтиши кутилмоқда.
"Салиба ҳали тўлиқ тиклангани йўқ. Унинг қайтишини интизорлик билан кутяпмиз, чунки имкониятларини яхши биламиз.
Ҳимоячиларимиз борасида омадимиз келган. Агар Москера майдонга тушса, у ҳам ўзини яхши кўрсатишига ишонаман. Бу футболчиларнинг барчаси ўзига хос. Уларнинг машғулотларга муносабати, ривожланишга интилиши ва бир-бирига ғамхўрлиги жамоамизнинг энг яхши жиҳатларидан", — деди Артета.
"Арсенал" сўнгги турда "Эвертон"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Ҳар икки голни марказий ҳимоячилар Габриэл ва Эзри Конса урди.
Лондонликлар 27 октябрь куни Лига кубогида "Флитвуд"га қарши ўйнайди.













