ФИФА президенти Жанни Инфантино "Forward Enterprise" лойиҳаси атрофида юзага келган баҳсларга муносабат билдириб, ўз позициясини ҳимоя қилди.
Мазкур ташаббус хусусий компанияларга йирик халқаро мусобақалар, жумладан, жаҳон чемпионати билан боғлиқ айрим тижорий фаолиятларда иштирок этиш имкониятини беришни назарда тутади.
"Мени дунёнинг турли мамлакатларидан 211 та аъзо ассоциация сайлаган. ФИФА каби йирик ташкилотда турли фикрлар ва қарашлар бўлиши табиий ҳол, деб ҳисоблайман", — деди Инфантино.
Эслатиб ўтамиз, Жанни Инфантино 2016 йилдан буён ФИФА президенти лавозимида ишлаб келмоқда.













