"Манчестер Юнайтед" "Спортинг" вингери Флавиу Гонсалвешни ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган. Бу ҳақда Марк Брус хабар бермоқда.
Қайд этилишича, футболчига "Челси" ҳам қизиқиш билдирмоқда. Кутилмоқдаки, қишда Англия клублари Гонсалвешни сотиб олиш учун йирик таклифлар билан чиқади. Гап 50 миллион евродан бошланадиган сумма ҳақида кетмоқда.
Флавиу Гонсалвеш жами "Спортинг" сафида 16 та учрашувда майдонга тушган. Ушбу ўйинларда вингер учта гол урган ва иккита голли узатмани амалга оширган.













