"Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль" ва "Арсенал" "Бавария"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячиси Леннарт Карл билан боғлиқ вазиятни кузатиб бормоқда.
Германиялик футболчи кутганидан камроқ ўйин амалиётига эга бўлмоқда. Манба маълумотларига кўра, Мюнхен клуби ҳам унинг майдондан ташқаридаги айрим хатти-ҳаракатларидан норози.
Воситачилар қизиқиш билдираётган жамоалар билан дастлабки алоқаларни аллақачон ўрнатмоқда. Агар Карлнинг вазияти яхшиланмаса, 2027 йил арафасида унинг келажаги масаласи муҳокамага қўйилиши мумкин.













