«Ювентус» ярим ҳимоячиси Дуглас Луис А Сериянинг 8-турида «Лечче» устидан қозонилган ғалабага (2:0) муносабат билдирди.
«Натижадан ва голлардан хурсандмиз. Биринчи бўлимни яхши ўтказдик, аммо иккинчи бўлимда бироз бўшашдик. Ўйинимизни кучайтириб, бутун учрашув давомида бир хил юқори савияда ҳаракат қилишимиз керак», — деди бразилиялик футболчи.
Дуглас Луис мазкур баҳсда «Ювентус» сафидаги илк голини урди ва ассист ҳам қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, туринликлар уни 2024 йил ёзида «Астон Вилла»дан 50 миллион еврога сотиб олган.













