«Бавария» бош мураббийи Венсан Компанининг соғлиғи яхшиланмоқда. Бу ҳақда унинг ёрдамчиси Аарон Дэнкс маълум қилди.
40 ёшли мутахассис жума куни клуб захира жамоаси машғулотини кузатаётганда ҳушидан кетиб, шифохонага ётқизилганди. Шу сабаб у «Фрайбург»га қарши ўйинни ўтказиб юборди.
«Ҳозирча хабарлар ижобий. Компанининг аҳволи барқарор, у кун сайин ўзини яхшироқ ҳис қилмоқда. Тиббий текширувлар давом этяпти. Мен у билан футбол ҳақида умуман гаплашмадим», — деди Дэнкс.
«Бавария» спорт директори Макс Эберлнинг билдиришича, Компанининг ишга қайтиши бир неча ҳафтага чўзилиши мумкин. Ҳозирча аниқ сана белгиланмаган.













