Sport нашри хабар беришича, франциялик футболчининг чап тўпиғи боғламлари чўзилиши сабабли олган жароҳатидан тикланиши муваффақиятли кечмоқда. Айнан шу жароҳат туфайли Кунде «Реал»га қарши баҳсни (1:2) ўтказиб юборган эди.
Ҳимоячи ижтимоий тармоқлар орқали мухлисларга мурожаат қилиб, бирдамликка чақирди.
«Бу оғир ҳафта бўлди. Ҳозир ҳар қачонгидан ҳам кўра бирдам бўлишимиз керак, “Барселона” мухлислари. Бу қийин даврдан янада кучли бўлиб чиқишимизга шубҳа йўқ», — дейди футболчи.













