Кириш Регистрация
01/11 00:45 Милан 3-1 Интер
01/11 01:00 Барселона 6-1 Алавес
01/11 01:00 Астон Вилла 1-1 Фулхэм
01/11 16:00 Локомотив 1-2 ОКМК
01/11 16:30 Комо 1-0 Венеция
01/11 18:00 Хетафе 3-1 Севилья
01/11 19:00 Фрозиноне 2-0 Торино
01/11 19:00 Лацио 2-1 Кальяри
01/11 20:15 Расинг 0-3 Реал Мадрид
01/11 21:30 Ливерпуль 0-1 Арсенал
01/11 22:00 Лечче 1-2 Женоа
01/11 22:30 Эльче 0-1 Валенсия
02/11 00:45 Ювентус 2-0 Наполи
02/11 01:00 Атлетик Бильбао 2-1 Реал Сосьедад
02/11 22:30 Сассуоло - Фиорентина
03/11 00:45 Аталанта - Парма
03/11 01:00 Депортиво - Осасуна
03/11 01:00 Ньюкасл - Эвертон

Португалияда Роналду терма жамоанинг ноябрь ойидаги йиғин учун кенгайтирилган рўйхатига киритилгани маълум қилинди

Баҳо:
+ | -

«Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду ноябрь ойида Португалия терма жамоаси сафида Миллатлар лигаси доирасидаги учрашувларда иштирок этиши мумкин.

O Jogo нашри хабар беришича, 41 ёшли ҳужумчи миллий жамоанинг дастлабки рўйхатига киритилган. Роналдунинг жамоадошлари Саму Кошта ва Жоау Феликс ҳам ушбу рўйхатдан жой олиши кутилмоқда.

Аввалроқ португалиялик футболчи интизомий иш сабабли эътибор марказида бўлган эди. 19 октябрь куни Португалия футбол федерацияси уни 30 кунга дисквалификация қилган ва 255 евро миқдорида жарима белгилаган.

Бундан олдин Роналду Данияга қарши учрашув арафасида терма жамоа ихтиёрини тарк этганди. Шунингдек, у Норвегияга қарши ўйинда майдонга тушмаганидан кейин миллий жамоа бош мураббийига бир қатор шартларни қўйганини маълум қилган эди.

Ноябрь ойида Португалия Миллатлар лигаси доирасида иккита учрашув ўтказади. Жамоа 14 ноябрь куни Дания, 17 ноябрь куни эса Уэльс терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Манба: championat.com
Киритилди: 08:30, 27.10.2026.
Ўқилди: 844 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик