Санкт-Петербургнинг "Зенит" ва Лондоннинг "Арсенал" клубларида тўп сурган собиқ футболчи Андрей Аршавин Англия Премьер-лигаси ёки Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишдан қай бири қийинроқ экани ҳақидаги саволга жавоб берди.
"АПЛда ғолиб чиқиш Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишдан қийинроқми? Менинг ҳолатимда... Мен уларнинг ҳеч бирида ғолиб бўла олмаганман. Шунинг учун имкониятларим бир хил бўлган", — деди собиқ ҳужумчи.
Эслатиб ўтамиз, россиялик ҳужумчи 2009 йилдан 2013 йилгача Лондон клуби шарафини ҳимоя қилган. Аршавиннинг "Арсенал"даги фаолиятидаги энг ёрқин лаҳзалардан бири "Ливерпуль" дарвозасига битта ўйинда тўртта гол уриши бўлган.













