Майкл Кэррик яқин вақт ичида "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи лавозимини тарк этмайди. Журналист Бен Жейкобс ижтимоий тармоқларда хабар беришича, Кэррикка вазиятни тўғрилаш учун вақт берилади. Ҳозирда "қизил иблислар" машғулотлари одатий тартибда ўтмоқда.
Кэррик жамоани Англия Премьер-лигаси доирасида "Челси"га қарши сафардаги учрашувга тайёрлайди. "Манчестер Юнайтед" раҳбарияти жамоадан сўнгги омадсиз натижаларга муносиб жавоб қайтаришини кутмоқда.
Айни пайтда "Манчестер Юнайтед" Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 16-ўринда бормоқда.
"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги учрашув 31 октябрь, шанба куни бўлиб ўтади.













