"Ливерпуль" "Эвертон" ҳимоячиси Жаррад Брэнтўэйтни ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар бермоқда.
Футболчига "Манчестер Юнайтед" ҳам қизиқиш билдирмоқда. Бироқ "қизиллар" рақобатга киришишга тайёр. Брэнтўэйтнинг трансфери 96 миллион еврони ташкил этиши кутилмоқда.
"Ливерпуль" Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. "Манчестер Юнайтед" эса 16-ўринни эгаллаб турибди.













