Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Алекс Баэна қишки трансфер ойнасида «Арсенал»га ўтмаслиги мумкин.
Football Insider маълумотига кўра, мадридликлар лондонликларнинг жиддий қизиқишига қарамай, 25 ёшли испаниялик футболчини январда сотиш ниятида эмас.
«Арсенал» Баэнани қўлга киритиши учун «Атлетико» рад эта олмайдиган даражада катта таклиф юбориши керак. Шунингдек, инглиз клуби трансферни келаси ёзда амалга оширишга уриниши мумкин.
Жорий мавсумда Баэна барча мусобақаларда 13 та ўйин ўтказиб, 5 та гол ва 3 та ассист қайд этди. Transfermarkt уни 45 миллион еврога баҳоламоқда.
«Атлетико» навбатдаги учрашувини 31 октябрь куни «Леванте»га қарши ўтказади. Баҳс Тошкент вақти билан 18:00 да бошланади.













