Португалиялик мутахассис «Болонья»га қарши баҳсдаги 2:4 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг танқидлар остида қолганди. Бундан аввал эса жамоа Европа лигаси доирасида сафарда «Борнмут»га 0:3 ҳисобида ютқазган эди.
Шунга қарамай, Кардинале мураббийга тўлиқ ишонч билдиришини таъкидлади.
«Мен Рубен Аморимга тўлиқ ишонаман. Унинг клубдаги фаолияти ҳеч қандай хавф остида эмас. Бу — менинг мураббийим, уни айнан ўзим танлаганман», — дея Кардиналенинг сўзларини инсайдер Фабрицио Романо келтирмоқда.













