"ПСЖ" ҳимоячиси Ашраф Ҳакимий клуб билан янги шартнома имзолашга шошилмаяпти.
L'Équipe маълумотига кўра, парижликлар 27 ёшли марокашлик футболчи билан узоқ муддатли келишув тузишни истамоқда. Бироқ Хакими ва унинг вакиллари музокаралар учун ҳали эрта деб ҳисоблаб, жараённи вақтинча секинлаштирган.
Ҳимоячининг амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Бош мураббий Луис Энрике ҳам унинг жамоада узоқ вақт қолишидан умидвор.
Эътиборлиси, Хакими 30 октябрь куни "Гавр"га қарши ўйинда (5:1) фаолиятидаги илк хет-трикни расмийлаштирди ва яна 2 та голли узатма берди.













