Эрон Про лигасининг 11-турида «Персеполис» сафарда «Нассажий Мозандарон»ни минимал ҳисобда мағлуб этиб, чемпионатдаги пешқадамлигини сақлаб қолди.
Учрашув тақдирини иккинчи бўлим бошида урилган ягона гол ҳал қилди. 46-дақиқада Моҳаммад Моҳеби рақиб дарвозасини ишғол этиб, меҳмонларга ғалаба келтирди.
«Персеполис» сафида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Остон Ўрунов 73-дақиқада захирадан майдонга тушди. Ҳамюртимиз Игорь Сергеев эса учрашувни захира ўриндиғида ўтказди.
Ушбу ғалабадан кейин «Персеполис» 11 та ўйинда 23 очко тўплаб, турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи поғонадаги «Сепаҳон» ҳисобида ҳам 23 очко мавжуд.
Эрон Про лигаси. 11-тур
«Нассажи Мозандарон» — «Персеполис» — 0:1
Гол: Моҳаммад Моҳеби (46).













