«Милан» ҳужумчиси Кристиан Пулишич «Интер»га қарши дербида клубнинг сўнгги 15 йилдаги энг тезкор голини киритди.
А Сериянинг 10-турида «Милан» 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Пулишич эса учрашувнинг 3-дақиқаю 45-сониясида бош билан гол уриб, ҳисобни очди.
Бу «россонери»нинг А Серия доирасидаги Милан дербиларида 2011 йил 2 апрелдан бери урган энг тезкор голи бўлди.
Ўшанда Алешандре Пато «Интер» дарвозасини ўйиннинг 43-сониясида ишғол қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Пулишич 2023 йилдан буён «Милан» сафида ўйнамоқда. У аввал «Челси» шарафини ҳимоя қилган.













