«Брайтон» бош мураббийи Фабиан Хюрцелер «Манчестер Сити»га қарши АПЛдаги мағлубиятсиз сериясини давом эттирмоқда.
Мутахассис Энцо Мареска бошқараётган «шаҳарликлар»га қарши ўтказган 5 та учрашувнинг бирортасида ютқазмаган — 3 та ғалаба ва 2 та дуранг.
Қизиғи, «Брайтон» бу ўйинларда фақат ҳимояланиш билан чекланмаган. Жамоа ҳар бир учрашувда ўртача 1,8 xG (кутилган голлар) кўрсаткичини қайд этиб, 5,2 тадан яққол голли вазият яратган.
Ушбу статистика Хюрцелер шогирдлари «Манчестер Сити»га қарши ўйинларда ҳужумда ҳам самарали ҳаракат қилаётганини кўрсатади.













