Саудия Арабистонининг топ-клубларидан бири "Зенит" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Педро дос Сантосни трансфер қилишга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқларда маълум қилди.
Эълон қилинган маълумотларга кўра, "Ал-Иттиҳод" раҳбарияти бразилиялик футболчи учун 35 миллион евро таклиф қилмоқда. Бироқ Санкт-Петербург клуби эҳтимолий трансфердан тахминан 50 миллион евро ишлаб олишни истамоқда.
20 ёшли бразилиялик футболчи ва "кўк-оқ-ҳаворанглилар" ўртасидаги амалдаги шартнома 2030 йил июнь ойининг охиригача амал қилади. Унинг бозор қиймати 20 миллион еврони ташкил этади.













