"Милан" ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо Италия А Сериясида ўзига хос натижа қайд этди.
Франциялик футболчи 10-турда "Интер"га қарши дербида (3:1) гол уриб, кетма-кет бешинчи чемпионат ўйинида самарали ҳаракат амалга оширди.
Opta маълумотига кўра, Рабьо 2004/05 йилги мавсумдан буён "Милан" сафида А Сериянинг кетма-кет бешта учрашувида гол ёки ассист қайд этган учинчи ярим ҳимоячига айланди.
Бунга қадар бундай натижага фақат Кака ва Ҳоқон Чалханўғлу эришган. Бразилиялик футболчи 2004–2008 йиллар оралиғида, туркиялик ярим ҳимоячи эса 2020 йил июлида шундай серия қайд этган.
Рабьо жорий мавсумда "Милан" сафида 4 та гол уриб, 2 та голли узатмани амалга оширган.













