Кириш Регистрация
01/11 00:45 Милан 3-1 Интер
01/11 01:00 Барселона 6-1 Алавес
01/11 01:00 Астон Вилла 1-1 Фулхэм
01/11 16:00 Локомотив 1-2 ОКМК
01/11 16:30 Комо 1-0 Венеция
01/11 18:00 Хетафе 3-1 Севилья
01/11 19:00 Фрозиноне 2-0 Торино
01/11 19:00 Лацио 2-1 Кальяри
01/11 20:15 Расинг 0-3 Реал Мадрид
01/11 21:30 Ливерпуль 0-1 Арсенал
01/11 22:00 Лечче 1-2 Женоа
01/11 22:30 Эльче 0-1 Валенсия
02/11 00:45 Ювентус 2-0 Наполи
02/11 01:00 Атлетик Бильбао 2-1 Реал Сосьедад
02/11 14:56 Ал-Васл - Ал-Қува ал-Жавия
02/11 18:45 Пахтакор - Ан-Наср (СА)
02/11 21:00 Трактор - Нефтчи
02/11 21:00 Ас-Садд - Ал-Аҳли (СА)
02/11 22:30 Сассуоло - Фиорентина
02/11 23:15 Ал-Ғарафа - Ал-Қодисия
02/11 23:15 Ал-Иттиҳод - Ал-Айн
03/11 00:45 Аталанта - Парма
03/11 01:00 Депортиво - Осасуна
03/11 01:00 Ньюкасл - Эвертон

Мирко Еличич: «Ўйлайманки, уч очкога лойиқ эдик»

Баҳо:
+ | -

“Локомотив” бош мураббийи Мирко Еличич ОКМК билан кечган ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

“Қизиқарли ўйин бўлди. Жамоа футбол ўйнашга тайёр эди ва майдонда ҳаракат қилиш ёқимли бўлди. Натижадан бироз хафамиз. Ўйлайманки, уч очкога лойиқ эдик, аммо бирорта ҳам очко қўлга кирита олмадик. Футбол шундай: баъзида яхши ўйнайсан, лекин ҳеч нарсага эришмайсан, баъзида эса ёмон ўйнаб ҳам уч очко оласан. Бугун бизга омад кулиб боқмади.

- Бугун ҳам жамоа худди биринчи даврадаги каби ўйиннинг сўнгги дақиқаларида гол ўтказиб юборди. Ўшанда ҳам шундай ҳолат кузатилганди. Голдан кейин футболчилар ҳакамга эътироз билдиришди. Аммо асосий айб футболчиларнинг ўзларида эмасми? Чунки улар охиригача ўйнашмади, айримлари тўхтаб қолди. Бу вазиятга қандай қарайсиз?

- Менимча, биринчи айбдор — ҳакам, иккинчи айбдор эса ўзимиз. Ҳакамнинг хатоси майдон марказида содир бўлди, бизнинг хатомиз эса ўз дарвозамиз олдида юз берди. Демак, ҳар икки томонда ҳам хато бор. Балки ҳакам бу вазиятни тўғри кўрмагандир. Мен ўша ҳолатдан беш метрча узоқликда эдим. Тўпнинг майдонни аниқ тарк этгани кўриниб турганди. Улар бу вазиятга қандай баҳо беришади, қандай технологиялардан фойдаланишади — билмайман. Аммо бу биринчи марта эмас. Иккинчи ҳолатда ҳам тўп майдонни тарк этгани аниқ кўринди. Бундай тарзда мағлуб бўлиш жуда аламли. Лекин ҳакамнинг хатосидан кейин ҳам жамоамиз қандай ҳаракат қилиши кераклигини ҳал қилишимиз лозим эди.

- Ўйин қизиқарли бўлганига қўшиламан, гарчи икки тайм турлича кечган бўлса-да. Биринчи тайм жуда қизиқарли ўтди. Иккинчи таймда эса ҳар икки жамоанинг ҳимояси ҳужумидан устун келгандек туюлди. Иккала жамоа ҳам эҳтиёткор ўйнади. Одатда "Локомотив"да захирадан майдонга тушган футболчилар ҳужумни кучайтиради. Бугун эса алмаштиришлардан кейин ҳам жамоа рақибни жиддий босим остига ола олмади. Бу нима билан боғлиқ? ОКМК бундай ҳолатга олдиндан тайёргарлик кўрганмиди?

- Бу турлича бўлади. Захирада ўтирган футболчини ўйинга тайёрлаш осон эмас. Баъзида алмаштиришлар самара беради, баъзида эса йўқ. Бугун бу ўзгаришлар бизга кутганимиздек ёрдам бермади. Рақиб ҳимоя чизиғидаги футболчилар чарчаган ва олдинроқ ҳаракат қилаётган бўлиши мумкин, деб ўйлагандик. Шу орқали қанотларда тезликни оширишни режалаштиргандик. Аммо режамиз кутганимиздек амалга ошмади. Бу шунчаки янги футболчиларни майдонга тушириб, рақиб ҳимояси ортидаги бўш ҳудудлардан фойдаланишга қаратилган режа эди.

- "Локомотив" кубокда "Нефтчи"га қарши бир таймда тўртта гол урди. Аммо ўша ажойиб ғалабадан кейин жамоа кетма-кет иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозона олмаяпти. Ҳужумда яратилаётган имкониятлардан фойдаланишдаги муаммонинг сабаби нимада? Жамоа бор кучини "Нефтчи"га қарши ўйинга сарфлаб қўйдими?

- Бунинг сабабини топиш қийин. Балки буни фақат футбол худоси билади. Баъзида вазиятлардан фойдаланишнинг уддасидан чиқасан, баъзида эса йўқ. Буни маҳорат билан ҳам боғлаш мумкин, омад билан ҳам. Буни қандай тушунтириш мумкин? Ҳар бир ўйин ва ҳар бир вазият турлича бўлади. Статистика ҳамма нарсани англатмайди. Масалан, 50 та голли вазият яратиб, фақат битта гол уришингиз мумкин. Баъзида эса бешта вазиятдан тўртта гол урасиз. Ҳаммаси ўша вазиятлардан қандай фойдаланишга боғлиқ. Бугун бизда ўхшамади. Ўтган ўйинда ҳам кўплаб имкониятлар бўлди, аммо уларни голга айлантира олмадик. "Қизилқум" ҳимояда яхши ўйнади.

Буни ҳам тан олиш керак. Рақибнинг ҳимоядаги ҳаракатларини ҳам эътироф этиш лозим. Агар сиз вазиятлар ярата олмасангиз, бу ёмон. Аммо кўплаб вазиятлар яратаётган бўлсангиз, бунинг ўзи яхши кўрсаткич. Бу — олдинга ташланган биринчи қадам.

- Ноябрь ойида "Андижон" билан икки марта ўйнайсизлар: бири чемпионат доирасида, иккинчиси кубок баҳси. Асосий сюрпризни кубок ўйини учун сақлаб қўясизми ёки ҳар икки учрашувга бир хил ёндашасизми?

- Биз учун фарқи йўқ. Ҳар бир ўйинга бир хил ёндашамиз. Бизнинг ўз иш жараёнимиз ва тайёргарлик тизимимиз бор. Бу борада ортиқча ҳиссиётларга берилмаймиз. Ўртоқлик учрашувими ёки кубок ярим финалими — биз учун фарқи йўқ. Ҳар бир ўйинга максимал даражада тайёрланамиз. Ҳар куни қандай ишласак, худди шу тарзда давом этамиз.

- Статистика ҳеч қандай аҳамиятга эга эмаслигини айтдингиз. Қисман қўшиламан. Аммо ОКМК сўнгги олтита ўйинда "Локомотив"га қарши олти марта ғолиб бўлди. Сизнингча, Ўзбекистон кубоги финалида "Локомотив" ва ОКМК ўзаро тўқнаш келиши мумкинми? Кубокдаги амбисияларингиз нуқтаи назаридан, ОКМК сиз учун ҳақиқатан ҳам ноқулай рақибми?

- Йўқ, умуман бундай деб ўйламайман. Мен бошқа жамоалар ҳақида кўп ўйламайман. Биз фақат очиқ футбол ўйнашга тайёр жамоамиз. Бугунги ўйинда бемалол беш-олтита гол уришимиз мумкин эди. Аммо буни амалга ошира олмадик. Агар кубок финалида ОКМК билан ўйнайдиган бўлсак, бу биз учун яхши. Ҳеч қандай муаммо йўқ. Умуман, уларга қарши ўтказган биринчи ўйинимизда ҳам сўнгги дақиқаларда мағлуб бўлган эдик. Бугун ҳам шундай ҳолат такрорланди. Менимча, ҳар икки учрашувда ҳам рақибдан яхшироқ ўйнадик. Агар финалда ҳам шу жамоа билан тўқнаш келсак, бундан хурсанд бўламиз.

Манба: https://t.me/LokomotivUzb
Киритилди: 23:25, 01.11.2026.
Ўқилди: 569 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик