Кириш Регистрация
01/11 00:45 Милан 3-1 Интер
01/11 01:00 Барселона 6-1 Алавес
01/11 01:00 Астон Вилла 1-1 Фулхэм
01/11 16:00 Локомотив 1-2 ОКМК
01/11 16:30 Комо 1-0 Венеция
01/11 18:00 Хетафе 3-1 Севилья
01/11 19:00 Фрозиноне 2-0 Торино
01/11 19:00 Лацио 2-1 Кальяри
01/11 20:15 Расинг 0-3 Реал Мадрид
01/11 21:30 Ливерпуль 0-1 Арсенал
01/11 22:00 Лечче 1-2 Женоа
01/11 22:30 Эльче 0-1 Валенсия
02/11 00:45 Ювентус 2-0 Наполи
02/11 01:00 Атлетик Бильбао 2-1 Реал Сосьедад
02/11 22:30 Сассуоло - Фиорентина
03/11 00:45 Аталанта - Парма
03/11 01:00 Депортиво - Осасуна
03/11 01:00 Ньюкасл - Эвертон

Артета: "Биз клубга алоқадор бўлган барча инсонларга улкан фахр туйғусини ҳис қилиш учун сабаб бердик"

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета Англия чемпионатининг тўққизинчи турида "Ливерпуль" устидан қозонилган ғалабага муносабат билдирди. "Канонирлар" 14 йил ичида илк бор рақибни ўз майдонида мағлуб этди — 1:0.

"Мен жуда катта фахр туйғусини ҳис қиляпман. Орадан 14 йил ўтди — бу жуда узоқ вақт. Ишончим комилки, бугун биз клубга алоқадор бўлган барча инсонларга улкан фахр туйғусини ҳис қилиш учун сабаб бердик. Бу нафақат ғалабанинг ўзи, балки унга қандай эришганимиз ва намойиш этган жамоавий руҳимиз билан ҳам боғлиқ. Айниқса, тўрт кун олдинги воқеаларни ҳисобга олсак. Ўшанда биз мағлуб бўлдик ва аслида ютишимиз шарт бўлган жамоага ютқазиб, кубок мусобақасини тарк этдик", — дея Артета сўзларини келтиради BBC.

"Футболнинг сеҳри ҳам шунда: у сени жуда оғир вазиятга солиб қўйиши мумкин, аммо атиги тўрт кундан кейин сенда ҳақиқатан ҳам тарихий ишни амалга ошириш имконияти пайдо бўлади. Биз эса буни уддаладик".

"Арсенал" 24 очко билан мусобақа турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 07:53, 02.11.2026.
Ўқилди: 190 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик