Аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди "Интер"га қайтиш ниятида. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.
"Икарди Италияга, аниқроғи, "Интер"га қайтишни хоҳлаётганига шубҳа йўқ. У ўтган йил январь ойида "Ювентус"га ўтишга тайёр эди, аммо туринликлар музокараларни давом эттирмади.
Мауро "Интер"га қайтишдан жуда хурсанд бўларди. У бу ҳақда ўзи ҳам гапирган ва ҳали ҳам клубга қаттиқ боғланган.
Унинг истаги аниқ, энди ҳаммаси "Интер"нинг бу вазиятга қандай ёндашишига боғлиқ", — деди Романо.
Эслатиб ўтамиз, Мауро Икарди 2013–2020 йилларда "Интер" шарафини ҳимоя қилган.
Ҳозирча миланликлар футболчини қайтариш бўйича қандай қарор қабул қилиши номаълум.













