"Лион" бош мураббийи Паулу Фонсека фаолиятини Португалиянинг "Спортинг" клубида давом эттириши кутилмоқда.
Таниқли инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, Лиссабон клуби португалиялик мутахассисни тайинлаш бўйича келишувга эришган.
"Спортинг"нинг амалдаги бош мураббийи Руй Боржеш келаси ҳафта лавозимини тарк этиши кутилмоқда.
L'Equipe нашри хабар беришича, Фонсеканинг кетиши "Лион"га маошлар учун ажратиладиган харажатларни сезиларли даражада қисқартириш имконини беради.
Мутахассис ноябрь ойидаги халқаро танаффус даврида француз клубидан кетиши мумкин.
"Лион" эса унинг ўрнига Тиаго Моттани бош мураббий этиб тайинлаш вариантини кўриб чиқмоқда.













