Ўтмишда "Интер" ва "Милан" жамоаларини бошқарган Стефано Пиоли "россонери"нинг дербидаги ғалабасидан кейин ўз фикрларини билдирди.
"Лаутаро бор "Интер" ва Лаутаросиз "Интер" — булар икки хил жамоа. Менимча, бундай сардорга эга бўлиш ҳар қандай мураббий учун улкан устунлик ҳисобланади. Майдонда доимо бутун вужуди билан ўйинга бериладиган, ҳар бир тўп учун курашадиган, учрашувни мислсиз ҳиссиёт ва иштиёқ билан ўтказадиган, ҳар қандай йўл билан жамоасига ёрдам беришга интиладиган футболчининг борлиги ҳақиқатан ҳам ажойиб фазилатдир. Унга рақиб бўлган пайтларимда ҳам доимо уни ҳурмат қилганман", — дея Пиолининг сўзларини келтиради fcinter1908.it.
Пиоли 2024 йилда Италия чемпионатини тарк этган.













