«Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Райан Гравенберх қишки трансферлар ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин.
Indykaila News нашрининг хабар беришича, нидерландиялик футболчини Туркиянинг «Трабзонспор» клуби ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда.
Туркия жамоаси Гравенберхни январь ойида трансфер қилиш ниятида. Футболчининг ўзи ҳам фаолиятини бошқа клубда давом эттириш имкониятини кўриб чиқишга тайёр.
Жорий мавсумда Райан Гравенберх «Ливерпуль» сафида барча мусобақалар доирасида 12 та учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширган.
Нидерландиялик ярим ҳимоячининг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси 2032 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.













