Ўзбекистонлик икки карра Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматов 4 декабрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтадиган IBA.PRO турнирида иштирок этади.
Дўсматовнинг рақиби филиппинлик Родерик Баутиста (10-0, 7 KO) бўлади. Ўн раундга мўлжалланган жангда иккинчи енгил вазн тоифасида (52,2 кг гача) IBA.PRO версияси бўйича жаҳон чемпиони камари учун баҳс олиб борилади.
Ҳасанбой Дўсматов 33 ёшда. Ўзбекистонлик боксчи икки карра Олимпия чемпиони (2016, 2024), шунингдек, ҳаваскорлар ўртасида икки карра жаҳон чемпиони (2023, 2025) ҳисобланади.
У 2019 йилдан буён профессионал боксда фаолият юритмоқда. Ҳозиргача унинг ҳисобида 7 та ғалаба бор, шуларнинг 5 таси нокаут билан қўлга киритилган. Дўсматов ҳали бирор марта мағлубиятга учрамаган.













