Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Олег Буров: «Нахичеванда қилич билан қўрқитишганди...»

Баҳо:
+ | -

ЦСКА (Москва), «Нефтяник» (ҳозирги «Нефтчи»), «Атласчи» ва Малайзияни «Гилеком» жамоаларида муваффақиятли тўп сурган Олег Буровни кўпчилик мухлислар яхши эслашади. 

Интервью олиш мақсадида Марғилонга борганимизда, у бизни илиқ кутиб олди ва ниятимизга шаҳарнинг хушманзара гўшаларидан бирида чин дилдан суҳбатлашиш орқали эришдик.

— Олег, изн берсангиз, суҳбатни футболга кириб келишингиз тарихи билан бошласак...
— Бажонидил. Кўпчилик қатори дарслардан сўнг кўчада тўп тепиб, кеч кирганлигини ҳам билмасдим. 13 ёшимда «Нефтяник» футбол мактабига ўқишга кирдим, 2 йилдан сўнг таҳсилни ҳозирги Республика Олимпия захиралари билим юртида давом эттирдим. Ўқишни тугатгач, мураббий Яков Аранович тавсияси билан «Пахтакор»нинг ўринбосарлар таркибига қўшилдим. Кўп ўтмай, «Соҳибкор» бош мураббийи Николай Медник мени ўз жамосига таклиф этди. Шу тариқа катта футболдаги фаолиятим бошланди.

— «Нефтяник» таркибида қачон пайдо бўлдингиз?
— Бош мураббий Евгений Валицкий «Соҳибкор» таркибидаги ҳаракатларимни кўргач, Фарғонага чорлади. 1982-1984 йиллар жамоада тўп суриб, тажрибамни анча оширдим. Мунтазам равишда асосий таркибда майдонга тушардим. Тўғри, Валицкий ишончини қозониш осон бўлмаган. Ўз устимда тинмай ишлардим, ҳимояда бор эътиборим билан ўйнардим. Бундан ташқари, спорт формамни сақлаш мақсадида мактабда ҳам шуғулланардим.

— Ўша вақт ЦСКАда ўйнашни ҳар бир футболчи орзу қиларди. Сиз бунга қандай эришгансиз?
— Ҳарбий хизмат пайти ўртоқлик учрашувлари ўтказиларди. Ўйинларда эсанкираб қолмай, ҳужумчилардан тўпни олиб қўярдим. Шу қатори ўнг оёқда кучли зарбага эга эдим. Стандарт вазиятлардан голлар ҳам урардим. «Ҳарбийлар» устози Юрий Морозов ўйинимизни тез-тез бевосита кузатарди. Ҳимоядаги ҳаракатларим маъ-қул келган, чоғи, мураббий ўз жамоасига таклиф қилди. Эътиборлиси, дарҳол асосий таркибда ўйнай бошладим. Рақобат кучли эди. Валерий Новиков, Александр Тарханов ва Валерий Глушаков каби таниқли футболчилардан кўп нарсалар ўргандим. ЦСКАдаги давр фаолиятимнинг энг чўққиси, десам, адашмайман. Асосийси, мураббий менга ишонарди. Ўйинлардан олдин у «Олег, сен ўз ишингни устасисан, тўпни олиб қўйишда олдингга тушадиган ҳимоячи йўқ», дея мени руҳлантирарди. Барча ишлар профессионал даражада йўлга қўйилганди. Жамоа шунга яраша иттифоқ биринчилигида фақат совринли ўринларни эгаллашга интиларди.

— Вақтида собиқ иттифоқ термасига номзод этиб кўрсатилгандингиз. Шу хусусда гапириб берсангиз...
— ЦСКАдаги ўйинларим билан терма жамоа мураббийлари назарига тушганман. Номзодлар рўйхатига киритилганман, лекин расмий учрашувларда иштирок этмаганман. Демак, мақтанишга арзимайди.

— Мураббийлар турли усулда ишлашади. Юрий Морозовнинг бошқалардан фарқи нимада кўринарди?
— У илмий жиҳатдан кучли эди. Жисмоний тайёргарликка алоҳида эътибор берган ҳолда турли тактикаларни қўлларди. Ҳар бир ўйинчига руҳан таъсир кўрсата оларди. Қисқаси, Морозов буюк мураббий — Валерий Лобановский футбол фалсафасини чуқур эгаллаган ва бу ЦСКАда ишлаш жараёнида ўз самарасини берган.

— «Пахтакор»даги фаолиятингиз қандай кечган?
— ЦСКАда 2 йил ўйнаб, сўнг «Пахтакор» сафига қўшилдим. Бироқ ўша мавсумнинг биринчи даврасидан кейин «Нефтчи»га қайтдим. Айриев қўл остида ўйнадим, ҳисоб. Жамоани Юрий Саркисян қўлга олгач эса, ишларим анча юришиб кетди. Шунингдек, 1990 йили «Атласчи», 1991-1992 йилларда «Шаҳрихончи» клубида тўп сурдим.

— Малайзияга қандай бориб қолгансиз?
— Барчага маълумки, хориж клублари скаутлари ҳамма жойда изғиб, футболчиларни кузатиб юришади. Малайзия жамоасидан таклиф тушгач, у ерда 5 йил фаолият олиб бордим. Шундан кейин «Тошлоқ», «Цементчи» ва «Қувасой» жамоаларида тўп суриб, 2006 йили футболчилик фаолитимни якунладим.

— Қайси муҳим ўйинлар хотирангизда муҳрланиб қолган?
— Собиқ иттифоқ кубоги учун кечган ЦСКА - «Динамо» К. беллашуви ҳеч қачон эсимдан чиқмаса керак. Зеро, 30 метрлар чамаси узоқликдан зарба йўллаб, терма жамоа посбони — Виктор Чановни доғда қолдиргандим. Асосийси, менинг голим ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган — 4:2 ҳисобида ғалаба қозонганмиз. Учрашувдан сўнг Чанов олдимга келиб, қўлимни қисганча «Биродар Абдураимов ва Геннадий Красницкий издоши экансан», деганди.

— Ўзбекистонлик кўплаб мураббийлар билан ишлагансиз. Улардан қай бири илиқ таассурот қолдирган?
— Евгений Валицкий ажралиб турарди. Кучли томони шундаки, ўйинчилар билан тез тил топишиб, камчиликларни жойида бартараф этарди. Кечиримли бўлган, шу орқали футболчиларда ўзига ишончни қайтаришга уринарди. Қисқаси, ҳазилкаш, очиқкўнгил, ўйин услубини танлашда алоҳида билимга эга эди.

— Энди бирор қизиқарли воқеани айтиб берсангиз...
— Қай бирини айтсамкин...? «Нефтчи» сафида Нахичеванда «Ораз» меҳмони бўлганимизда, биринчи бўлимдан сўнг мезбон жамоа мухлисларидан бири кийиниш хонамизга кириб, қилич билан дағдаға қилган: «Агар бизни ютсаларинг, ҳар биринг каллангни шу қиличдан ўтказаман». Лекин ўйин 2:2 ҳисобида тугаганди.

— Собиқ жамоадошларингиз билан учрашиб турасизми?
— Бўлмасамчи? Интернет орқали Пётр Агеев, Альфред Зокиров ва бошқалар билан тез-тез гаплашиб тураман.

— Миллий жамоамиз ЖЧ-2014га чиқолмади. Бунда бош мураббий айбдор сифатида танқид қилинмоқда...
— Шахсан мен Миржалол Қосимовнинг тажрибасига шубҳа қилмайман. Ҳеч қайси мураббий термани ЖЧга бунчалик яқин олиб келмаганди. Иордания билан бўлган баҳсда йигитларимиз астойдил ҳаракат қилишди. Фақат, омад етишмади. Ҳа, натижа учун бош мураббий жавоб беради, лекин футболчиларда ҳам айб бор. Қосимов термадаги фаолиятини давом эттиришини истайман. Ахир олдинда муҳим ўйинлар кутиб турибди. Ёруғ кунларимиз ҳам келади, албатта.
Қодиржон Мусаев суҳбатлашди

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 16:46, 14.10.2013.
Ўқилди: 5223 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.